Жаҳон | 16:17 / 07.12.2018
23747
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путин ва Лукашенконинг газ бўйича тортишувига изоҳ берди

Фото: EPA

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Владимир Путиннинг Беларусь президенти Александр Лукашенко билан баҳсга киришгани оддий иш жараёни саналади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Матбуот котиби сўзларига кўра, бу шуни кўрсатадики, Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилиши самарали тадбирга айланиб бормоқда.

«Амалий суҳбат ҳар доим ҳам фикрлар бирдамлигини англатмайди. Турли нуқтаи назарлар билдирилди, қатор масалалар юзасидан келишмовчиликлар маълум қилинди. Бу шундан далолат берадики, иттифоқ барча иштирокчи давлатларнинг манфаатларига таъсир кўрсатувчи жонли механизмга айланмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко ва Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолгани хабар берилганди.

Мавзуга оид