«Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз ихтиёрига кўра, лавозимини тарк этди.
Мутахассис 2 йил давомида жамоани бошқарган, ўтган мавсумда уни Суперлигада кучли олтиликка олиб чиққан эди.
«Бухоро» клуби унинг ўрнига вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Шуҳрат Файзиевни тайинлади.

Фото: UzPFL















