Ўзбекистон бош прокурори Қозоғистонга нега борди?
Остонада 6 декабрь куни минтақалараро ҳамкорликни кучайтириш ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг тегишли органлари вакиллари иштирок этди.
Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, конференция иштирокчилари уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тажрибаси билан ўртоқлашиб, янги чақириқлар ва хавфсизликка таҳдидлар ҳақида самарали огоҳлантириш барча манфаатдор давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари саъй-ҳаракатлари бирлашишини талаб қилишини таъкидлаб ўтишди.
Қозоғистон бош прокурори Қайрат Кожамжаров халқаро ҳамкорлик соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот бериб, Қозоғистон иштирокчи бўлган шартномавий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуига эътибор қаратди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакат жиноятчиликка қарши кураш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги 100дан ортиқ кўп томонлама конвенцияларга тенг ҳуқуқли аъзо. Ушбу соҳада Европа, Осиё ва Америка давлатлари, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ҳамда АҚШ билан 60дан ортиқ икки томонлама битимлар имзоланган.
Ўз навбатида, конференция иштирокчилари трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг муваффақиятга эришиши халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга бевосита боғлиқ эканини таъкидладилар.
Тадбирда БАА федерал прокурори Ал-Шамсий, Қирғизистон бош прокурори Ўткирбек Жамшитов, Тожикистон - Юсуф Раҳмон, Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов ва Мўғулистон бош прокурори ўринбосари Эрдэнэбат Ганбат иштирок этди.
Мавзуга оид
18:58 / 17.08.2024
Остона аэропорти самолётнинг фавқулодда қўнишидан кейин ёпилди
14:00 / 04.07.2024
Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди
17:01 / 19.06.2024
Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
13:23 / 05.06.2024