Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат транспортида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг” ёзувини ўрнатиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жамоат транспортида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг” номли ёзувларни ўрнатиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Биламизки, гоҳида жамоат транспортида айрим ёшлар қариялар, ногиронлар, баъзида ҳомиладор аёлларга ҳам жой бермайди. Улар мендан бошқа жой берадиганлар бор, нега мен жой беришим керак деб ҳисоблашади. Агар болалигимизни эсласак, автобусга чиққанимизда деярли ўриндиққа ўтирмасдан то тушишимизгача тик ҳолда кетардик. Жамоат транспортидаги ўриндиқлар ёши катталарники деган фикр бўларди. Лекин афсуски, ҳозирда шунақа ёшлар ҳам кўпаймоқдаки, жамоат транспортидаги жойни ўзидан катталарга бергиси келмайди”, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, ёшларда кекса авлодга ҳурматни ошириш учун барча жамоат транспорт воситалари салонида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг”, деган ёзувларни ўрнатиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолига табиий газ етказиб бериш тизимини модернизация қилиш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
19:25 / 29.04.2026
Автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
16:04 / 01.12.2025