Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Google ва Facebook фаолиятидан ташвишга тушиб қолди
Австралия Рақобат ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ўз сайтида Google ҳамда Facebook компанияларига нисбатан ўтказилган суриштирув ишларининг дастлабки натижалари акс этган ҳисоботни жойлаштирди.
Таъкидланишича, суриштирув мазкур платформаларнинг мамлакатдаги реклама ва медиарақобатга таъсирини аниқлаш мақсадида ўтказилди.
«Рақобат ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш бўйича комиссия дижитал-платформалар австралиялик фойдаланувчилар ҳақида тўплаётган катта миқдордаги маълумотлардан хавотирда», - дейилади ҳужжатда.
Аниқлик киритилишича, гап ресурслар фойдаланувчиларининг ўзидан олинмайдиган маълумотлар ҳақида кетмоқда.
Компания вакили Род Симснинг сўзларига кўра, платформалар алгоритмидаги қатор ҳаракатлар тўлиқ тушунилмаган, фойдаланувчилар эса «онлайн-платформаларда фильтр-пуфаклар, эхо-камералар ва ишончсиз янгиликлар» хавфига дуч келмоқда. Бундан ташқари, Google ҳамда Facebook истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва рақобат тўғрисидаги қонунларни бузган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик генерал Google’ни Пентагон билан ҳамкорликни бошлашга чақирганди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026