Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентда гўшт қимматлашди - уни Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишмоқда
Фото: Александр Владыко
Чимкентда сабзавотлар, мева ва гўшт қимматлашди. Тадбиркорлар буни унумсиз мавсум, стабилизация фондининг областдаги янги марказга кўчиб ўтиши ва маҳсулотнинг чет элга олиб чиқиб кетилиши билан боғлашмоқда, дея хабар қилади «Астана» телеканали.
Гўшт нархининг ошиши кутилмаган бўлди. Бир неча ҳафта мобайнида мол гўшти нархи бир килограмм учун 1400 тенгедан 1600 тенгега етди.
Сотувчиларнинг ўзи буни бозорга гўшт етказиб бериш кескин камайиши билан боғлашяпти. Реализаторларнинг билдиришича, маҳсулот катта қисми кўтара (улгуржи) савдо қилувчилар томонидан Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилмоқда.
«Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилмоқда. Ўзбекистонга жуда кўп олиб кетиляпти. У ерга олиб бориш фойдали, дейишмоқда. Бошқа томондан, ем-хашак қиммат. Ҳозир ҳеч ким гўшт олмаяпти. Қиммат. Ростини айтганда, пенсионерларга оғир», - дейди тадбиркор Жамиддин Йўлдошхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан бери озиқ-овқат маҳсулотлари қанчага қимматлашгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026
Ўзбекистонликларга мартда гўшт ва сут ҳамда энергетика маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
17:17 / 24.03.2026
Ўзбекистонда гўшт яна қимматлаша бошлади. Бунга логистикадаги муаммолар сабабми?
19:10 / 17.03.2026