ОАВ: Мэйнинг иттифоқчилари Brexit бўйича иккинчи референдумни тайёрлашмоқда
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг иттифоқчилари Европа иттифоқидан чиқиш бўйича иккинчи референдумни тайёрлашмоқда. Бу ҳақда Daily Express хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, янги сайлов бериш жараёнининг ўтказилишидан бизнес ишлари бўйича вазир Грег Кларк, адлия вазири Дэвид Гауке, шунингдек, меҳнат ва пенсиялар вазири Эмбер Радд манфаатдор бўлиб турибди. Шу билан бирга, таъкидланишича, янги овоз бериш жараёнида Британиянинг Европа иттифоқида қолиши варианти умуман кўриб чиқилмайди.
Бундан ташқари, кутилишича, вазирлар Brexit бўйича парламентдаги овоз беришни бошқа муддатга кўчириш таклифи билан чиқишади, сабаби улар парламентарийлар Мэйнинг режасини қабул қилмаслигидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit бўйича келишувни парламентдан қандай олиб ўтиши айтилганди.
Мавзуга оид
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021
Британияда давлат хизматчиларига “Brexit” сўзини қўлламаслик тавсия қилинди
23:42 / 09.07.2021