Сир эмаски, охирги йилларда соч тўкилиши миллионлаб инсонларнинг долзарб муаммосига айланиб улгурди.
Мутахассисларнинг билдиришича, асосан эркакларда учраётган ушбу касалликка турли стрессли вазиятлар, нотўғри овқатланиш, жигардаги муаммолар, бош терисидаги қон айланишининг сустлиги, ирсий белгиларнинг сақланиши, шунингдек, бутун дунёда экологик вазиятнинг тобора ёмонлашиб бораётгани сабаб бўлади.

Ушбу муаммога дуч келган кишиларни эса «Соч тўкилишини тўхтатиш мумкинми?» «Ушбу касалликнинг олдини олиш мумкинми?» каби саволлар қизиқтириши табиий.
Бизнинг жавобимиз – ҲА. Соч тўкилиши қўрқинчли эмас! Касалликни нафақат енгиш, балки олдини олиш ҳам мумкин!
Эътиборингизга бутун дунёда юз минглаб инсонлар синовидан ўтган ва самарали натижа берган воситани тақдим этамиз – SINOX.
SINOX лосьони бу – андроген алопецияси бор инсонларда соч ўсишини тезлаштирувчи, томирларда модда алмашинувини яхшиловчи ва соч фолликулаларининг озиқланишини таъминловчи самараси юқори маҳсулот ҳисобланади.
Унинг таркиби табиий ўстирувчи стимуляторлар ва активаторлар, жумладан, калий каналларини фаоллаштирувчи воситалар (миноксидин ва миноксидил)дан ташкил топган.
Лосьон нафақат соч тўкилишининг олдини олади, балки янги ва соғлом соч толаларининг ўсишини қайта тиклайди. Шу билан бирга, SINOX савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни соқол ўстиришда самарали восита сифатида ҳам қўллаш мумкин.

Қўллаш ҳақида:
SINOX соч ўстирувчи восита сифатида эркак ва аёлларда учрайдиган андрогенетик алопецияда ташқи қўллаш учун мўлжалланган.
Уни бир кунда 2 маротаба қуруқ, тоза бош териси ва иякнинг муаммоли қисмига пуркагични 6-7 маротаба босиш орқали сингдирилади.
Фойдаланиш ҳақида
SINOX 5 лосьонидан эркак ва аёллар каллик ва сочларнинг сийраклашувида бирдек фойдаланиши мумкин.














