Статистика: 2017 йилда жаҳон бўйича энг кўп қурол сотган давлат АҚШ бўлди
Стокгольмдаги тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти (SIPRI) жаҳон бўйича қурол ишлаб чиқарилиши ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, қурол савдоси ҳажми бўйича етакчиликни АҚШ эгаллаган. Иккинчи ўринда Россия қайд этилган. 2002 йилдан буён иккинчи ўринни бўшатмаётган Британия эса учинчи ўринга тушган.
Lockhead Martin Corp. ва Boeing жаҳондаги энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилар сифатида қайд этилган бўлиб, улар орасидаги тафовут бир йил ичида 11 миллиарддан 18 миллиард долларга етган.
Ҳисоботда жаҳондаги 100 та етакчи қурол ишлаб чиқарувчилар номи келтирилган. Уларнинг умумий савдо ҳажми 398,2 миллиард долларни ташкил қилган.
Март ойида SIPRI қурол экспортининг сўнгги икки беш йилликдаги статистикасини тақдим этганди. Унга кўра, 2008-2012 йиллар билан таққослаганда, Россиянинг ушбу бозордаги улуши 2013-2017 йилларда 4 фоизга камайган, АҚШнинг улуши эса 4 фоизга ошган.
Қурол экспорти бўйича юқори бешликка АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой кирган. Энг кўп қурол сотиб олувчи давлатлар эса Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Хитой бўлган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024