CNN: Трамп жиддий хавотирга тушиб қолди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, импичмент «ҳақиқатан ҳам юз бериши мумкин». Бу ҳақда CNN манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп маслаҳатчилари билан суҳбатда ўзига импичмент эълон қилиниши бўйича эҳтимолий ҳолат юзасидан ташвишда эканини билдирган.
Қайд этилишича, АҚШ президентининг фикрича, бу конгресс демократлар назорати остига ўтганидан кейин содир бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, импичмент учун Трампнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш қоидалари бузилишига «алоқадор экани» сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти собиқ адвокати Майкл Коэннинг кўрсатмалари туфайли Трампга импичмент эълон қилиш масаласи яна авж олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
22:09 / 17.12.2023
Байденга импичмент бўйича суриштирувлар бошланди: шу вақтгача нималар маълум?
22:47 / 18.10.2023
Гуржистон парламенти президент Зурабишвилига импичмент эълон қилолмади
13:14 / 11.09.2023