Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент шу ҳафтада Қашқадарёга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Қашқадарё вилоятига боради.
Kun.uz манбаси хабар беришича, давлат раҳбари 13-14 декабрь кунларида навбатдаги ташрифини амалга оширади.
Ташриф давомида жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти, транспорт ва туризм инфратузилмаси, таълим ва маданият муассасалари билан танишиши, шунингдек, жамоатчилик билан мулоқот қилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичини 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриш билан бошлаганди. Президент 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятида ҳам бўлганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026