Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда консерваторлар Мэйга ишончсизлик вотуми учун етарли бўлган мурожаат билан чиқишди
Британияда консерваторлар орасидаги манбалар маълумотига кўра, партиянинг бошқарув қўмитасига мамлакат бош вазири Тереза Мэйга нисбатан ишончсизлик вотуми масаласини кўриб чиқиш учун етарли бўлган 48та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар бермоқда.
Таъкидланишича, масалани кўриб чиқиш ташаббусини бериш учун айнан Консерватив партия аъзоларидан 48та хат талаб этилади.
Аввалроқ, Brexit бўйича овоз бериш бекор қилинганлиги сабабли Британия парламенти фавқулодда дебатлар ўтказиши маълум бўлганди. Дебатлар 11 декабрга мўлжалланган. Мамлакат Лейбористлар партияси мунозаралар ўтказиш ташаббускори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мэйнинг иттифоқчилари Brexit бўйича иккинчи референдумни тайёрлашаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021