Ўзбекистон | 14:30 / 13.12.2018
9652
2 дақиқада ўқилади

Давлат тест маркази томонидан 20 турдаги тест синовлари ўтказилмоқда

Бугун, 13 декабрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг халқаро ҳамкорлик лойиҳалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда ДТМ фаолиятига оид қатор маълумотлар тақдим этилди.

Марказ раҳбари ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиевнинг маълум қилишича, бугунги кунда ДТМ томонидан 20 турдаги синовлар учун тест имтиҳонлари ўтказиб келинмоқда. Улар ичида кўпчилик билган анъанавий синовлардан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари учун тест синовлари, Имом Бухорий халқаро марказида малака ошираётган имом-хатибларнинг оралиқ ва якуний тест синовлари, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар учун тестлар кабилар ҳам бор.

ДТМ ҳозирда АҚШ, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Россия каби илғор давлатлар билан соҳага оид ҳамкорликни йўлга қўйган.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири Қаҳрамон Ҳақбердиевдан ДТМ штат бирлиги ва моддий техник базаси бўйича ҳозирги кундаги аҳвол қандайлигини сўради.

«ДТМ фаолияти бевосита президент ва Вазирлар Маҳкамаси назоратида ва бизнинг имкониятларимиз анча кенгайди. Хусусан, штат бирлигимиз 72тадан 150тага етди. Бир йил ичида қўшимча 11 млрд сўм маблағ ажратилди. Хусусан, олдин бир соатда 4000 дона варақани сканер қилувчи қурилмалар ўрнига АҚШнинг SCANTRON корпорациясининг iNSIGHT туркумига кирувчи оптик толали қурилмаларини келтирдик ва бу қурилма соатига 15 000 дона тест варақасини текшириб бера олади. Натижаларни ҳар куни эълон қилишда бу жуда қўл келмоқда», дея жавоб қайтарди у.

Мавзуга оид