Ўзбекистон | 08:20 / 13.12.2018
15784
1 дақиқада ўқилади

Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ходимлари Тошкент пропискаси олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид