Ўзбекистон | 17:00 / 14.12.2018
56792
1 дақиқада ўқилади

Президент Қарши шаҳри «тўртлиги»ни жиддий огоҳлантирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар раҳбариятини танқид қилди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, видеоселектор Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозиловнинг фаолияти жиддий танқид қилинган.

«Мен Қарши шаҳрининг ҳамма раҳбарларидан норозиман», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент админстрацияси бошлиғи Низомиддинов, бош прокурор Муродов, Ички ишлар вазири Бобожонов ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Мусаевга Қарши шаҳар «тўртлиги» (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи) фаолиятини кўриб чиқишни, агар улар «ишонч қозона олмаса», ишдан бўшатишга кўрсатма қилган.

Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов. Фото: KUN.UZ

Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозилов ОАВда бир неча марта тадбиркорларга нисбатан адолатсиз қарорлари учун танқидга учраганди.

Мавзуга оид