Ўзбекистон | 11:06 / 14.12.2018
39124
2 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Ғаниев Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кўмак сўради

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Сенат ялпи мажлисининг иккинчи кунида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ҳисоботи тингланди.

Kun.uz мухбири хабар қилишича, ҳоким ўз нутқида вилоятдаги соғлиқни сақлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятида бугунги кунда сурункали буйрак етишмовчилиги касаллигига чалинганлар сони 3,5 минг нафарни ташкил этаётганини таъкидлаб ўтди ва беморлар кўплигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазиридан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 20 нафар беморга хизмат кўрсатувчи «гемодиализ маркази»ни ташкил этиш ва уни замонавий диагностика ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш масаласида кўмак беришни сўради.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бу йил Ўзбекистонга 65та янги гемодиализ аппаратлари келтирилгани, келаси йилда гемодиализ ва сафро аппаратлари учун 40 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, айни вақтда 14та гемодиализ аппарати хизмат кўрсатиб келмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид