Грузиянинг биринчи президенти ўғиллари отасининг қотилларини айтишни талаб қилди
Грузиянинг биринчи президенти Звиад Гамсахурдианинг ўғиллари Константин ва Цотнэ Гамсахурдиа прокуратура оталарининг ўлими тафсилотлари терговини охиригача етказиш талаби билан очлик бошлашларини маълум қилишди.
Улар бош прокуратура биноси ёнида журналистларга 31 декабрда оталарининг ўлими кунига 25 йил бўлишини ва тергов қонун бўйича белгиланган муддат ўтиб кетганлиги сабабли ёпилишини маълум қилишди. Константин ва Цотнэнинг айтишича, улар терговнинг шу муддат тугагунча якунланишини талаб қилишмоқда.
Ушбу талаб муносабати билан бош прокуратурада журналистларга Гамсахурдианинг ўғилларига прокуратура вакиллари, жумладан ишни олиб бораётган терговчи билан учрашиш таклиф қилингани, бироқ улар учрашувга келишмагани маълум қилинган.
Гамсахурдианинг тўнғич ўғли Константин фейсбукдаги саҳифасида прокуратура қабулхонасида 24 декабрда очлик эълон қилишини маълум қилган. Унинг фикрича, Грузиянинг амалдаги раҳбарияти биринчи президентнинг ўлдирилиши ишига нуқта қўйиш учун тегишли иродани кўрсатишни истамаяпти.
Звиад Гамсахурдиа 1993 йил 31 декабрда Дзвели Хибула қишлоғида номаълум шароитларда вафот этган. Гамсахурдианинг ўлими бўйича иш 1994 йил февралда қўзғатилган. Ўшандаги тергов натижаларига кўра, у ўз жонига қасд қилгани ўрнатилган. Бу орада собиқ президентнинг ўғиллари оталари ўлдирилганини таъкидлаб келади. 2015 йилда бош прокуратура тергов ишини “Ўз жонига қасд” қилиш моддасидан “Қотиллик” моддасига ўзгартирган.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024