Спорт | 18:32 / 15.12.2018
21298
2 дақиқада ўқилади

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчилик фаолиятига қайтди

Таниқли спорт журналисти Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилиги фаолиятига қайтди.

Tribuna.uz хабарига кўра, тажрибали шарҳловчи шу ҳафтадан эътиборан «UzReport TV» ва унинг тасарруфидаги «Futbol TV» телеканаллари билан ҳамкорликда ишлай бошлаган. Шу билан бирга, у асосий иш жойи – «Ўзбекистон футболи», «Спорт» ва «Спорт плюс» газеталарида бош муҳаррир сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланадиган «Реал»–«Райо Вальекано» учрашувини жонли эфирда шарҳлаб боради. Эртага эса «Саутҳемптон»-«Арсенал» ўйини эфирида микрофон қаршисида бўлади.

Маълумот учун, Тўхтамирзаев Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган. Педагогика фанлари номзоди илмий даражаси ва доцент унвонига эга. Телевидениеда 1992 йилдан футбол ўйинларини шарҳлай бошлаган.

Мавзуга оид