Лукашенко Беларусь мустақиллиги бўйича махфий йиғилиш ўтказди – ОАВ
Александр Лукашенко Беларусь олий раҳбарияти билан «Россия босими»га бағишланган ёпиқ йиғилиш ўтказди, деб хабар берди «Наша Нива» нашри ўз манбаларига таяниб.
Йиғилишда «Россия томонидан босим шароитида» кўриладиган чоралар муҳокама қилинган.
«Президент ҳузурида катта йиғилиш ўтказилди. Унда мустақиллик учун охиригача туриш ҳақида сўз борди. Буни ҳамма қўллаб-қувватлади», деган нашр манбаси.
Аввалроқ Минскда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лукашенко мамлакат мустақиллигини сақлаш унинг муҳим вазифаси эканлигини таъкидлаганди.
«Агарда бизни Жириновский таклиф қилганидек, областларга бўлиб ташлаш ва Россияга қўшиб олишни исташса – бу ҳолат ҳеч қачон бўлмайди. Агарда Россия раҳбарияти ана шундай ўйда бўлса - бу Россиянинг зарарига бўлади. Биз учун суверенитет муқаддас нарса, бу ҳақда олдин ҳам айтганман», деганди Беларусь президенти.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024