Россиялик олигархларнинг Давосга келишлари учун шартлар маълум қилинди
The Bell нашри россиялик бизнесменлар Андрей Костин, Виктор Вексельберг ва Олег Дерипаска Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумига қандай шартлар асосида келишлари мумкинлигини ёзди.
Шартлар рўйхати беш банддан иборат. Биринчи шартга кўра, миллиардерлар томонидан форум билан боғлиқ ҳеч бир тўлов АҚШ банклари орқали ўтказилмаслиги керак.
Бундан ташқари, улар Америка томони ташкил этган бирорта ҳам тадбирда қатнаша олишмайди, Америка булутли хизмат ва серверлардан фойдаланишмайди ҳамда АҚШ фуқаролари билан мулоқот қилишмайди.
Форум ташкилотчилари шунингдек, юқорида номлари тилга олинган россияликларга мулоқотлар ёки бизнес-учрашувлар ташкил этишда ёрдам бермайди.
Аввалроқ Россия ҳукумати делегацияси 22-25 январь кунлари бўлиб ўтадиган форумда қатнашиши маълум бўлганди. Ташкилотчилар санкцияга тушган россиялик бизнесменларга нисбатан чекловларни олиб ташлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024