Президентнинг 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сон қарори билан маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш учун қўшимча асос жорий этилди.
 
Norma’нинг ёзишича, сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий бўлади (“Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонунга қаранг). “Ўзстандарт” агентлиги, миллий сертификатлаштириш органи сифатида мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди, Вазирлар Маҳкамаси эса – уни тасдиқлайди. Амалдаги Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати 2011 йилда тасдиқланган.
 
Бироқ, сертификатлаштириш билан бир қаторда техник жиҳатдан тартибга солиш механизмлари мавжуд ("Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун). Хусусан, улар маҳсулотлар ва хизматлар хавфсизлигига мажбурий талабларни белгилайдиган норматив ҳужжатлар – техник регламентларни нашр этиш воситасида амалга оширилади. Бу ҳужжатларнинг ўзи сертификатлаштириш амалга оширилишини назарда тутмайди. Тегишинча, агар хавфсизлигига талаблар техник регламентда мустаҳкамланган маҳсулотлар Рўйхатда мавжуд бўлмаса, уни сертификатлаштиришни амалга оширмаса бўлар эди. Шу пайтгача шундай бўлган эди.
 
Энди эса техник жиҳатдан тартибга солиш ва сертификатлаштириш дастаклари ўзаро боғлиқ ҳолда қўлланилади. Техник регламентлар амалга киритилиши билан хавфсизлигига ушбу ҳужжатлар билан мажбурий талаблар ўрнатиладиган маҳсулотлар мажбурий сертификатланиши лозим. Муаллиф фикрига кўра, бу қуйидагилар билан тушунтирилади:
 
биринчидан, одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш сертификатлаштиришнинг мақсадларидан бири ҳисобланади. Техник жиҳатдан тартибга солиш эса маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажаришни ўз ичига олади. Яъни, механизмлар, моҳиятига кўра, худди шундай мақсадларни кўзлайди;
 
иккинчидан, техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратининг аниқ тартиби баён этилмаган, гарчи бу истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Мазкур ҳолатда сертификатлаштиришнинг қўлланиши “ғилдирак ихтиро қилмаган” ҳолда камчиликни бартараф этади;