Жаҳон | 16:07 / 17.12.2018
15695
2 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШнинг муваффақиятсиз уринишлари ҳақида маълум қилди

Фото: Khalil Ashawi / Reuters

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлунинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Суриядаги турк ҳарбий амалиётига тўсқинлик қилишни истайди, лекин Туркия бунга йўл қўймайди. Унинг сўзлари Anadolu агентлиги томонидан эълон қилинди.

Сўйлунинг кўрсатишича, АҚШ 2017 йилда «Фурот қалқони» амалиётини қўллаб-қувватламади, 2018 йилдаги «Зайтун новдаси» амалиёти давомида Анқарага таҳдид билан чиққан. «Энди эса Вашингтон Фурот дарёсидан шарқда шунга ўхшаш қадамлар қўйишга ҳаракат қилмоқда. Туркия бундан олдин бунга имкон бермаган, ҳозир ҳам бунга йўл қўймайди», - дея маълум қилди Туркия ИИВ раҳбари.

«Вашингтондагиларнинг фикрича, улар Туркияга америкаликлар томонидан тайёргарликдан ўтказилган жангарилар қўли билан зарба беришлари мумкин. АҚШ Туркияга халқаро босимни ташкиллаштиришга уринди, аммо Анқара барча тўсиқларни бартараф эта олди», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Туркияга Сурия бўйича эслатма билан чиққанди.

Мавзуга оид