16:30 / 17.12.2018
30723

«Ливерпуль» - «Бавария», «Атлетико» - «Ювентус». ЕЧЛ қуръаси натижалари

Бугун, 17 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръадан аввал жамоалар иккита саватчага ажратилди. Биринчи саватга гуруҳ ғолиблари, иккинчи саватдан гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар ўрин олишди.

Қуръа натижаларига кўра, амалдаги чемпион «Реал»га нисбатан осонроқ рақиб - «Аякс» тушди, амалдаги финалчи «Ливерпуль» эса «Бавария» билан куч синашади. Қайд этиш керакки, бу ушбу икки жамоанинг ЕЧЛ тарихида илк марта ўзаро тўқнашишидир. Яна бир шундай жуфтлик эса «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клубларидан иборат. Турнир фаворитларидан бири - Лионель Месси бошчилигидаги «Барселона» «Лион»ни синовдан ўтказади, Роналду бошчилигидаги «Ювентус» чорак финалга чиқиш учун «Атлетико» билан беллашади.

Қуръа натижалари:
«Шальке-04» — «Манчестер Сити»
«Атлетико» — «Ювентус»
«Манчестер Юнайтед» — «Пари Сен-Жермен»
«Тоттенҳэм Ҳотспур» — «Боруссия» (Дортмунд)
«Лион» — «Барселона»
«Рома» — «Порту»
«Аякс» — «Реал»

«Ливерпуль» — «Бавария»

Чемпионлар лигасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари 12, 13, 19 ва 20 февраль кунларида ўтказилади. Жавоб учрашувлари 5, 6, 12 ва 13 март кунларига белгиланган. Гуруҳ ғолиблари биринчи ўйинни сафарда, жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказишади.

15 март куни Европанинг энг кучли 8 жамоаси 1/4 финал учун қуръада навбатдаги рақибларини билиб олишади.

Чемпионлар Лигаси финали 2019 йил 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказилади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top