2018 йилда қурилган осмонўпар иморатлар сони бўйича давлатлар рейтинги тузилди
Баланд бинолар ва шаҳар муҳити бўйича халқаро кенгаш 2018 йил якунларини сарҳисоб қилди. Ташкилот ҳисоботига кўра, якунига етаётган йилда 200 метрдан ортиқ бўлган 143та бино қурилди, бу рекорд натижа қайд этилган 2017 йилга нисбатан атиги тўрттага кам. Шу билан бирга, «ўта юқори» осмонўпар бинолар (баландлиги 300 метрдан ошиқ) сони бўйича жаҳон рекорди қайд этилди - 18та. 2018 йилда дунёдаги барча осмонўпар биноларнинг тўртдан уч қисми Осиёда пайдо бўлди.
Йилнинг энг баланд осмонўпар биносига Пекинда жойлашган 108 қаватли CITIC Tower айланди. Унинг узунлиги - 503 метр. Иккинчи ўринда Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида жойлашган Vincom Landmark (тахминан 461 метр), учинчи - Хитойнинг Чанша шаҳридаги IFS Tower T1 (452 метр).
Умуман олганда, 2018 йил охирига келиб дунёда 1598та осмонўпар бино бор. Сайёрадаги энг баланд бино - Дубайдаги «Бурж Халифа». Унинг узунлиги - 828 метр.
Янги баланд иморатларнинг асосий улуши Хитой ҳиссасига тўғри келди, у ерда 88та янги осмонўпар бино қурилди, - мамлакат қаторасига тўрт йилдан бери энг баланд янги иморатлар бўйича етакчилик қилмоқда.
2018 йилда қурилиши тугалланган осмонўпар иморатлар сони бўйича топ-10:
1. Хитой
2. АҚШ
3. БАА
4. Малайзия
5. Индонезия
6. Таиланд
7. Жанубий Корея
8. Колумбия
9. Кувайт
10. Канада
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023