Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
Фото: gov.kg
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгаши иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати аппаратининг ахборот таъминоти бўлими хабар қилмоқда.
Иккинчи йиғилиш Ўш шаҳрида бугун бўлиб ўтади. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларни муҳокама этиш режалаштирилмоқда.
Қирғизистон делегацияси таркибида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятида ҳукуматнинг ваколатли вакиллари, чегара туманларидаги ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлари бор.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши март ойида Фарғонада бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026