Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин Хитойда коррупция устидан ғалабага эришилганини маълум қилди
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ислоҳотлар ва ошкоралик сиёсатининг қирқ йиллиги муносабати билан қилган маърузасида мамлакатда коррупция устидан ғалаба қозонилгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Биз ички партия бошқарувига, ички сиёсий муҳитни тозалаш, тартиб-интизомга қатъий риоя қилишга амал қилмоқдамиз, формализм, бюрократия, гедонизм ва исрофгарчиликка қарши барча кучни ташлаган ҳолда курашиш, коррупция билан курашга эътиборсиз қараб турмаслик ҳамда қатъийликни кўрсатмоқдамиз», - деди Си Цзиньпин.
Хитой Халқ Республикаси раисининг маълум қилишича, коррупцияга қарши курашда «ишончли ғалабага эришилган».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Россия кучаядиган бўлса, дунёда фалокат юз бериши тахмин қилинганди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026
Хитой муваффақиятли ракета парвозидан кейин унинг бустерини қайтариб олди
11:50 / 10.07.2026