Ҳабиб Нурмагомедов Россия байроғи ҳақидаги саволга кескин жавоб берди
Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима учун Россия байроғи билан октагонга чиқмаслиги ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди.
«Мен ҳар доим байроқ билан чиқаман. Экранларда мамлакат байроғи кўрсатилади. Америкада ҳам мени ҳамма яхши танийди - Доғистон, Чеченистон, Кавказни билмайдиганлар - россиялик, деб атайди. Агар эътибор қаратган бўлсангиз, ҳатто мен ҳақимда гапирадиган хорижий жангчилар ҳам мен россиялик эканимни тилга олишади. Шунинг учун биз улар учун бир миллатмиз, улар учун бир халқмиз. Энг муҳими, бизнинг одамлар ажралмаслигида. Масалан, сен кабилар. Бундай аҳмоқона саволларни менга бермасликни сўрайман.
Чет элда ҳеч ким бизни ажратмайди. Биз ажралган ҳолда бўлишимизни хоҳлайдиган одамлар ичкаридан ажратишга уринмоқда. Шунинг учун, суҳбатни ўзгартир ва сиёсат ҳақида эмас, балки спорт ҳақида гаплаш. Агар сенда шунга алоқадор саволлар бўлса - улар ҳақида сўрашни давом эттиришинг мумкин», - деди Нурмагомедов Ura.ru’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Мейвезер билан қаерда жанг ўтказиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024