Ўзбекистон | 10:26 / 19.12.2018
33174
1 дақиқада ўқилади

Талабалар учун қишки таътил кунлари 28 декабрдан бошланади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари иштирокида “Тараққиёт стратегияси” марказида Давлат дастури ижросига бағишлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, матбуот анжуманида олий таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил кунлари одатдагидек 2018 йил 28 декабрдан 2019 йил 10 январга қадар давом этиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йил 27 декабрь ОТМларда охирги ўқиш куни, 2019 йил 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид