Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация учун беморларни танлаб олиш ва операция ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобига кохлеар имплантация операциялари ўтказиладиган муассасаларга қуйидагилар киради:
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази;
Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси;
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси;
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига болаларда бажарилган кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирларини ўтказиш Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари томонидан ишлаб чиқарилган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Кохлеар имплантация операцияси бемор бола 5 ёшга тўлгунга қадар ўтказилганда ижобий натижа беришини ҳисобга олиб, Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантантлардан самарали фойдаланиш учун улар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир беморга фақат бир томонлама кохлеар имплантация операцияси бепул бажарилади.
5 ёшга тўлмаган бемор болаларнинг ота-оналари, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлари бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантант ҳисобига амалга ошириладиган кохлеар имплантация операциясини ўтказиш бўйича шакллантирилган навбатни кутишни истамаган тақдирда, имплантантни ўзлари сотиб олишлари мумкин.
Кохлеар имплантация операцияларини ўтказувчи муассасада аудиологик, нур диагностикаси, сурдопедогогик, логопедик, психоневрологик, лаборатор ва бошқа махсус клиник текширувларни, операциядан кейин нутқ процессорини мослашни ўтказиш шароити бўлиши керак. Агар муассасада улардан баъзилари бўлмаган ҳолда кўрсатилган тадбирларни амалга оширувчи муайян давлат ва нодавлат даволаш-диагностика муассасалари билан доимий асосда тузилган шартномалари бўлиши шарт. Бу даволаш-диагностика муассасалари хулосалари муассасанинг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тайёрланиши керак бўлган ҳужжатлар:
Муассаса ва бемор болаларнинг ота-онаси, унинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида кохлеар имплантация оперциясини ўтказиш ва ундан кейинги узоқ муддатли реабилитация тадбирларини ўтказишга тайёрлиги ва розилигини тасдиқловчи шартнома;
















