Путин Трампнинг сайланиши, бюрократия ва дунёни бошқаришга уринаётган кучлар ҳақида
Дональд Трампнинг президент сайловидаги ғалабасини тан олишни ҳалигача исташмаяпти, бу сайловчиларга нисбатан ҳурматсизликдир, деб ҳисоблайди Россия президенти Владимир Путин.
У бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтди.
"Трамп ғалаба қозонди – бу очиқ-ойдин факт, бу борада ҳеч ким баҳслашмайди, аммо бу ғалабани тан олишни исташмаяпти. Ахир бу сайловчиларга нисбатан ҳурматсизлик-ку. Ғалабани тан олишни хоҳлашмаяпти, буларнинг барчаси амалдаги президентни четлаштириш учун бўляпти", деди Путин.
У шунингдек, Трамп билан яна учрашишга тайёрлигини маълум қилди.
"АҚШ президенти Трамп билан учрашувимиз бўладими ёки бўлмайдими? Буни билмайман. Биз бунга тайёрлигимиз ҳақида кўп марта айтганман, биз биргаликда муҳокама қилишимиз керак бўлган саволлар бор деб ҳисоблайман", деди Россия президенти.
Путин дунёни бошқаришга уринаётган кучлар ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, Россия дунёни бошқаришга уринаётган кучларнинг қароргоҳи қаерда жойлашганини билади.
"Дунёни бошқаришга келадиган бўлсак: биз бунга ҳаракат қилаётган кучларнинг қароргоҳи қаерда жойлашганини биламиз. Ва у Москвада эмас. Бу Қўшма Штатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги етакчи роли, мудофаага сарфланаётган 700 миллиард доллардан ортиқ харажатлар билан боғлиқ", деди у.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024