Жаҳон | 10:22 / 21.12.2018
20598
1 дақиқада ўқилади

Латвия КГБ архивларини эълон қилди

Фото: Scanpix

Латвия расмийлари Миллий архив сайтида СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси ходимларининг маълумотларини эълон қилди. Жами 10 мингдан ортиқ сканер қилинган ҳужжат жойлаштирилди.

Жойлаштирилган материаллар орасида - КГБ ходимларининг телефон дафтари, агентлар картотекалари, норматив ҳужжатлар, Аксилразведка луғати, йиғилишлар ҳисоботлари ва йўриқномалар.

Рига КГБ архивларини эълон қилиши ҳақида октябрь ойида хабар берилганди. Бу қарорни Латвия сейми қабул қилди. «КГБ ҳужжатлари эълон қилиниши тоталитаризм такрорланишининг олдини олиш, инсониятга қарши жиноятлар, геноцид ва ҳарбий жиноятларни қоралаш, шунингдек, демократик давлат ва жамиятни ривожлантиришга ёрдам бериш учун мўлжалланган», - дея аниқлик киритишди парламентда.

2019 йил 1 майдан расмийлар бошқа ҳужжатларни ҳам эълон қилишни режалаштирмоқда. КГБ агентларининг шахсий ва иш ҳужжатларини рўйхатга олиш журналлари, муваффақиятсиз ёллашга оид материаллар, шунингдек, КГБ оператив ишлари жойлаштирилади.

Мавзуга оид