Трамп Пентагон раҳбари истеъфога кетишини эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп мудофаа вазири Жеймс Мэттис 2019 йил февраль охирида пенсияга кетишини эълон қилди.
“Генерал Мэттис менинг маъмуриятимда мудофаа вазири лавозимида икки йил ишлагандан кейин февраль охирида пенсияга кетади”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Трамп янги мудофаа вазирига номзод яқин орада маълум қилинишини қўшимча қилган. “Жимнинг фаолияти давомида катта тараққиётга эришилди. Генерал Мэттис иттифоқдошлар ва бошқа давлатларни ҳарбий мажбуриятларидаги ўз улушини тўлашга мажбур қила олишда ёрдам берди”, дейилган Трамп хабарида.
Мэттис мактубида Трамп ўзининг қарашларига яқин қарашларга эга бўлган мудофаа вазирини топа олиши учун истеъфога кетишини айтган. У Вашингтон мустаҳкам иқтисодий муносабатларни қўллаб-қувватламасдан ва “иттифоқдошларга ҳурмат кўрсатмасдан” ўз манфаатларини ҳимоя қила олмаслигини таъкидлаб ўтган.
“Сизда қарашлари сизникига яқин бўлган мудофаа вазирига эга бўлиш ҳуқуқи борлиги сабабли, мен ўз фикримда қолган ҳолда истеъфога кетишга ҳақлиман, деб ҳисоблайман”, деб айтган Пентагон раҳбари.
Истеъфога кетишни Мэттиснинг ўзи сўраган. Унинг бу ҳақдаги мактуби 20 декабрда топширилган. Ҳужжатга кўра, мудофаа вазири президент билан келишмовчиликлар сабабли истеъфога кетишга қарор қилган.
Мэттис Пентагонни 2017 йил 20 январдан бошқара бошлаган. Бунгача у АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпусида хизмат қилган, Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. Мэттис, шунингдек, НАТО қуролли кучларида қурол-аслаҳаларни модернизация қилишга бошчилик қилган ва АҚШ қуролли кучларининг тасарруфида Ўрта Шарқ, Шарқий Африка ва Марказий Осиёдаги операциялар бўлган марказий қўмондонлигига раҳбар бўлган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024