Англия чемпионатининг 18-турида «Челси» «Лестер Сити»га ютқазди. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлим бошида Жейми Варди томонидан урилди, унга Жеймс Мэддисон ассистентлик қилди.

Бу «Челси» учун мавсумдаги учинчи, уй учрашувларидаги биринчи мағлубият бўлди.

Бу мағлубиятга қарамасдан «Челси» (37 очко) Премьер-лигада тўртинчи ўринни сақлаб қолган. Бугун ўз учрашувида ғалаба қозонган «Арсенал»да ҳам 37 очко бор, аммо Унаи Эмери шогирдлари тўплар нисбатига кўра қуйироқда жойлашган. «Лестер Сити» эса очколари сонини 25тага етказган ва турнир жадвалида тўққизинчи ўринга кўтарилган. 

Кейинги турда «Челси» «Уотфорд» меҳмони бўлади. «Лестер Сити» «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 26 декабрь кунига белгиланган.

18-тур доирасидаги бошқа учрашувларда «Брайтон» «Борнмут»га, «Вест Ҳэм» эса «Уотфорд»га бир хил ҳисобларда (0:2) ютқазди, «Ньюкасл Юнайтед» «Фулҳэм» билан дуранг ўйнади (0:0), «Саутҳемптон» сафарда «Ҳаддерсфилд Таун»дан устун келди (3:1).

Англия чемпионати
18-тур
Челси – Лестер 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 51 Варди.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар, Канте, Педро, Ковачич (Лофтус-Чик, 61), Виллиан (Жиру, 61), Жоржиньо (Фабрегас, 75).
Лестер – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Ндиди, Менди, Олбрайтон, Чоудури, Мэддисон (Грэй, 82), Варди (Ихеаначо, 84).
Огоҳлантиришлар: Ндиди (31), Менди (81).

Ҳаддерсфилд – Саутҳемптон 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 15 Редмонд, 0:2 – 42, пенальти Ингз, 1:2 – 58 Биллинг, 1:3 – 71 Обафеми.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Хадерджонай, Конголо, Йоргенсен, Леве (Дурм, 46), Бакуна (Качунга, 65), Биллинг, Мбенза (Кванер, 81), Притчард, Шиндлер, Мунье.
Саутҳемптон – Маккарти, Валери (Стивенс, 79), Беднарек, Вестергор, Таргетт, Редмонд, Ромеу, Армстронг (Лемина, 69), Хейбьерг, Йосида, Ингз (Обафеми, 65).