Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Radisson Blu меҳмонхонасининг реконструкцияси 40 млн долларга баҳоланди
Radisson Blu меҳмонхонасининг реконструкцияси 40 миллион долларга баҳоланди. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилган.
Лойиҳа 2019 йилда ишлаб чиқилиши керак бўлганлар рўйхатига киритилган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 40 миллион долларни ташкил этади. Бу Radisson Blu муваффақиятли фаолият юритаётгани ва «Чорсу» меҳмонхонаси кўп йиллардан бери ишламаётганига қарамасдан, «Чорсу»ни реконструкция қилиш қийматидан (33 миллион доллар) кўпроқдир.
Эҳтимолий инвестор сифатида Туркиядан Aysel Invest кўрсатилган. Худди шу номга эга компания 2002 йилда, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2002-2003 йилларда қурилган меҳмонхонани бошқариш учун ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда Ўзбекистон 7,83 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
14:03 / 21.01.2025
Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди
19:03 / 18.01.2025