Ўзбекистон | 12:46 / 25.12.2018
19196
3 дақиқада ўқилади

Солиқ текширувларининг турлари янгиланди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 86-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:

солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш);

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки таваккалчиликни таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текшириш.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:  

юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текшириш ҳамда фаолияти тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорни текшириш;

тегишли рухсатномаларсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилинишини текшириш;

қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ёки реализация қилинишини текшириш;

тақиқланган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши фактларига барҳам бериш бўйича текшириш;

ўз фаолиятини расман тўхтатиб турган давр мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни давом эттираётган жисмоний шахснинг фаолиятини текшириш.

Нотижорат ташкилотларини, Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларини, шунингдек чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ҳамда филиалларини ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».

Мавзуга оид