Ўзбекистон | 17:31 / 26.12.2018
13161
1 дақиқада ўқилади

Ақтўбеда ёниб кетган автобус эгаси Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Фото: Қозоғистон ФВВ

52 кишининг фожиали ўлимига сабабчи бўлган ёнғин юз берган автобус эгаси Чимкентга Ўзбекистондан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
 
«Қозоғистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистондан Ордухан Мехтиев экстрадиция қилинди. Қўлга олинган шахс техник носозликка эга, Ақтўбе областида жорий йил январь ойида транспорт воситасининг ёниб кетиши ва 52 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган автобусдан ноқонуний равишда фойдаланишда гумонланмоқда», - дейилади Қозоғистон Бош прокуратураси хабарида.
 
Таъкидланишича, жиноят содир этилганидан кейин гумонланувчи қўшни давлат ҳудудида яширинган. Эркак халқаро қидирувга берилган. Гумонланувчи Мехтиев Чимкент тергов изоляторига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Тошкентда машъум автобус эгаси қўлга олинганди.

Мавзуга оид