Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда киберқўшинлар ташкил этилди
Фото: Sputnik / Виктор Толочко
Беларусда ҳарбий академия негизида илк ахборот технологиялари ротаси шакллантирилди. Янги қўшинга 40 киши танлаб олинган.
Февралда Беларусь мудофаа вазири Андрей Равков мамлакат қуролли кучларида ахборот хавфсизлиги масалалари билан шуғулланувчи ихтисослашган рота пайдо бўлишини маълум қилган.
Таъкидланишича, АТ-ротани ташкил этишдан мақсад қуролли кучлар тайёргарлиги самарадорлигини АТ-технологиялар соҳасидаги мутахассислар ақлий салоҳиятидан максимал фойдаланган ҳолда янада ошириш, дастурий таъминот, махсус ва амалий дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
26 декабрда ушбу ротанинг компьютер аудиторияси очилиши бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, ушбу ротада хизмат олиб борувчи ҳарбийларнинг ишлаши ва яшаши учун замонавий инфратузилма яратилган.
Мавзуга оид
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
09:30 / 11.03.2026
Ўзбекистонда IT-visa олиш учун янги талаблар жорий этилди
19:45 / 07.02.2024
Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар тақдирланади
08:12 / 13.03.2021