Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича президент қарори қабул қилинди
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон президентининг қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ давлатга ёки хўжалик бошқаруви органларига тегишли акциялар пакетларини (улушни) инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга белгиланган тартибда бериш танлов асосида 5 йилгача бўлган муддатга қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиянинг мавжудлиги;
ишончли бошқарувчи томонидан тегишли комиссияга корхона фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича бизнес-режани тақдим этиш;
корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига ишончли бошқарувга бериладиган улуш бўйича тайинланадиган аъзоларнинг камида 40 фоизи миқдорида давлат вакилларини киритиш;
ишончли бошқарувчининг хизматларига унинг маъмурий харажатларини қоплаш учун ҳар ой тўланадиган мукофот пули ва молиявий йил якунларига кўра бизнес-режа параметрларининг бажарилишига қараб ҳисобланадиган бонус кўринишида ҳақ тўлаш.
Бунда, ишончли бошқарувчи тасдиқланган бизнес-режани амалга ошириш учун пул маблағлари, ускуналар, дастурий маҳсулотлар шаклида ўз маблағларини жалб этган ҳолларда ушбу маблағлар асослантирилган ҳисоб- китоблар ва мустақил аудитор хулосасига кўра ҳамда ишончли бошқарувчи ва корхона ўртасида келишилган алоҳида графикка мувофиқ белгиланган тартибда қоплаб берилиши лозим.
Қарорда белгиланишича, устав капиталидаги давлат ёки хўжалик бошқаруви органларига тегишли акциялар пакетлари (улушлари) инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга белгиланган тартибда ишончли бошқарувга берилган корхоналарга нисбатан қонун ҳужжатларининг қуйидаги талаблари татбиқ этилмайди:
товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш бўйича контрактлар, жумладан импорт контрактларини, техник топшириқлдарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган (биргаликда молиялаштириладиган) ҳолатлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5215-сон Фармонининг 2-иловасига киритилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш бўйича контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
ишончли бошқарувчи томонидан кузатув кенгаши аъзоси сифатида илгари сурилган шахслар корпоратив бошқарувчининг малака гувоҳномасига эга бўлиши тўғрисида.
Суммасидан қатъи назар, идоравий (ички) танлов комиссиялари баҳолайдиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш контрактларини, шу жумладан импорт контрактларини мустақил равишда тузиш ҳуқуқи берилади.
2019 йил 1 февралдан бошлаб олиб кириладиган (олиб чиқиладиган) товарлар (ишлар, хизматлар)нинг божхона расмийлаштирувида ваколатли иқтисодий операторлар мақоми қўлланилади.
Корхоналар томонидан ушбу қарорга мувофиқ тузиладиган шартномалар (контрактлар) тўғрисидаги ахборотни улар тузилган санадан бошлаб уч кундан кечиктирмай давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштириш тартиби жорий этилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024