Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси Неймарнинг «Барселона»га қайтиши эҳтимолига муносабат билдирди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «ПСЖ» аъзоси Неймарнинг Каталония клубига қайтиши борасидаги фикри билан ўртоқлашди.
«Неймарнинг «ПСЖ»дан кетиши менга қийин масаладек кўринмоқда. Унинг футболчи сифатидаги статуси ва ўйинчилар орасидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, клубимизга қайтишидан хурсанд бўлардик. У билан кўплаб ажойиб ва нохуш дамларда бирга бўлиб, дўстга айланганмиз.
Шундай бўлса-да, «ПСЖ» Неймарнинг жамоадан кетишига қўйиб бермаса керак», – деган Мессидан иқтибос келтирди Marca.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 2013-2017 йилларда «Барса» шарафини ҳимоя қилган, ўтган йилнинг ёзида «ПСЖ»га рекорд қийматда – 222 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.
Сўнгги вақтларда Неймарнинг «Барселона»га қайтишни истаётгани ҳақида бот-бот хабар бериб келинмоқда. Ўтган ёзда унга «Реал» ҳам қизиқиш билдиргани айтилган, аммо клублар бу маълумотни рад этишганди.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
16:40 / 06.07.2026
Неймар Бразилия миллий жамоаси билан хайрлашди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
20:47 / 22.04.2026