10:17 / 28.12.2018
7360

Модрич яна бир шахсий соврин соҳибига айланди

Фото: CROPIX

Хорватия терма жамоаси Лука Модрич яна бир индивидуал соврин эгасига айланди. У «Болқонда йилнинг энг яхши спортчиси» деб тан олинди.

Мукофот учун сўровнома Болгариянинг «Sportske Novosti» агентлиги томонидан ташкил этилди ва унда яриморолда жойлашган 10та мамлакат миллий ахборот агентликлари овоз беришди. Сўровнома якунига кўра, Лука асосий рақобатчиси, шу совринни 2011-2015 йилларда кетма-кет қўлга киритган сербиялик теннисчи Новак Жоковични 75 баллга ортда қолдирди.

Фото: CROPIX

«Реал»нинг 33 ёшли аъзоси Болқон яриморолида йил спортчиси деб топилган иккинчи футболчи бўлди. Бундан аввал «Барселона»нинг собиқ болгариялик аъзоси Христо Стоичков 1994 йилда ушбу мукофотга сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Модрич бу йил УЕФА томонидан Европада 2017/18 мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди, ФИФАнинг «Йил футболчиси» ва France Football таснифидаги «Олтин тўп» мукофотларини қўлга киритди.

Фото: CROPIX
Top