Ўзбекистон | 13:00 / 28.12.2018
33575
2 дақиқада ўқилади

Нукусда ҳамма нарсага рухсат берамиз — Президент

Фото: KUN.UZ

Ҳозирги вақтда Орол фожиаси туфайли 5,5 млн гектардан ортиқ майдонда Орол қум-саҳроси пайдо бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтилди.

«Орол қум-саҳроси пайдо бўлгани туфайли ҳар йили 100 млн тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда. Орол денгизининг сувсиз қолган ерларида яшил ўрмонлар барпо этишга алоҳида эътибор бермоқдамиз.

Биз Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун БМТ Бош котиби жаноб Антониу Гутерриш ҳамда БМТнинг бошқа институтларидан, ҳамкор давлатлардан миннатдормиз. Биз бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, Оролбўйидаги вазиятни яхшилаш бўйича ҳаракатларимизни янада кучайтирамиз.

Қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сув ости ҳудудида келгуси йилнинг ўзида яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади. 

Яқинда аэропортни очиб, Нукусга катта самолётни қўндирдик. Нукусда ҳамма нарсага рухсат берамиз.

Бир ой ичида иккита катта завод очиляпти. Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва қишлоқларида келажакда янги қурилишлар амалга оширилади. Хусусан, Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмага эга бўлган шаҳарча қурмоқчимиз», - деди давлат раҳбари. 

Мавзуга оид