2018 йилда бир қатор жаҳон юлдузларининг трансфер қиймати пасайди. Қуйида transfermarkt маълумотларига кўра нархи арзонлашган футболчилар ўнлиги келтирилади. Бу рўйхатда жаҳоннинг айни вақтдаги энг кучли икки футболчиси Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам бор.
1. Луис Суарес
Клуби: «Барселона»
Ёши: 31
Йил бошидаги трансфер нархи: 85 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 60 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 25 миллион евро (29,4 фоиз)

Уругвайлик ҳужумчи ўйинидаги пасайиш унинг трансфер қийматига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Суарес август ва ноябрь ойларида «қуруқ» серия қайд этди. Шу билан бирга у Лионель Месси жароҳат олиб сафдан чиққан вақтда муҳим ўйинларда, жумладан «Реал»га қарши ўйинларда барчасини ўз қўлига олиб, голеадорлик хусусиятини намойиш этди. Лекин у 21 ўйиндан 13тасида майдонни голсиз тарк этган.
2. Лионель Месси
Клуби: «Барселона»
Ёши: 31
Йил бошидаги трансфер нархи: 180 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 160 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 20 миллион евро (11,1 фоиз)

Мессининг нархи пасайиши унинг ўйинлари билан эмас, ёши билан боғлиқ. Месси Суаресдан фарқли равишда самарадорлик кўрсатишда давом этмоқда, жорий йилда у «Барселона» сафида 49 ўйинда 47та гол урди.
3. Криштиану Роналду
Клуби: «Ювентус»
Ёши: 33
Йил бошидаги трансфер нархи: 120 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 100 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 20 миллион евро (16,7 фоиз)

























