Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ЮНЕСКОни тарк этмоқда
Фото: EPA
31 декабрда АҚШнинг ЮНЕСКОдан чиқиш қарори кучга киради. Бу қарор ҳақида 2017 йил октябрда эълон қилинганди.
Энди АҚШ халқаро ташкилотда кузатувчи бўлиб қолади. АҚШ 2011 йилдан бери ЮНЕСКОга бадал тўламай келган. Ҳозирда Вашингтоннинг тўланмаган бадаллар бўйича қарзи 500 млн доллардан ошиб кетган.
1984 йилда ҳам собиқ президент Рональд Рейган маъмурияти ушбу ташкилотни “аксиламерикалик ва исрофгарчиликда” айблаб уни тарк этганди. АҚШ ташкилотга 2003 йилда қайтган. АҚШнинг ҳозирги қарорига араб-исроил можаросидаги зиддиятлар сабаб бўлган.
АҚШ ташкилотни тарк этиши билан бутунжаҳон мероси қўмитасига сайланиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бу қўмита молиявий ёрдамнинг тақсимланиши ва қандай объектлар ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилишини ҳал қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
18:24
АҚШ 48 соат ичида Эронга зарба беради - Вучич
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026