Жамият | 16:41 / 31.12.2018
18713
2 дақиқада ўқилади

Наманганда янги тажриба: вилоят ҳокимлиги ходимлари фуқаролар таниб олишлари учун махсус кийимларда юришади

Наманган вилояти ҳокимлиги янги тажрибани жорий этди.

«Халқ билан мулоқот, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш маҳаллий ҳокимликларнинг асосий вазифаларидан биридир.

Айнан шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Яъни, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари раҳбарлигида шаҳар  ва туманлар кесимида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ҳокимликка келаётган ариза, шикоятларни вақтида, сифатли кўриб чиқиш ва муаммога ечим топиш борасида аниқ амалий ишлар кўрилмоқда. 

Кириб келаётган янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлигида яна бир янги тажриба йўлга қўйилди. Яъни, ҳокимлик аппарати учун махсус кийим-бош тайёрланди ва халқ билан мулоқот қилиш, турли тадбирларда ана шу хизмат кийимидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, бу орқали вилоят ҳокимлигининг махсус имижини янада шакллантириш. Биласиз, бугун бевосита аҳоли билан учрашувда уларнинг муаммолари ечимига зудлик билан ҳал этиш устувор вазифамиздир. Энди айнан махсус кийим бошлардаги ҳокимлик ходимларини таниб олиш аҳоли учун жуда қулайдир. 

Дарҳақиқат, кўплаб учрашувлар ёки маҳаллаларда юрилганда фуқароларимиз мурожаатлари кимга айтишини билмай овора юришганини кўрамиз. Айнан Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан қўлланган янги тажриба бу каби ҳолатлар олдини олади. Энди фуқароларимиз турли тадбирлар ёки улар билан учрашувларда тўғридан-тўғри хизмат кийим-бошли ҳокимлик вакилларига мурожаат йўллайверишлари мумкин», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид