Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Осиё Кубогидан олдин ўртоқлик ўйинларини ўтказмаган ягона терма жамоа
Ўзбекистон – Осиё Кубогидан олдин ўртоқлик ўйинларини ўтказмаган ягона терма жамоа бўлади.
Шу вақтгача Япония терма жамоаси ҳам нуфузли турнирдан олдин, бирорта ўйин ўтказмай келаётганди. Аммо, 5 январь куни «кўк самурайлар» БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби билан назорат ўйини ўтказиш ҳақида келишиб олишди.
Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер тактикасини ошкор қилмаслик учун ўртоқлик ўйинларини ўтказишни истамаган.
Осиё Кубоги 5 январь – 2 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилади. Унда тарихда илк маротаба 24та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Уммон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олган.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026