В.Норов илгари Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган ва фавқулодда ва мухтор элчи мартабасига эга.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Норов жорий йилнинг июнь ойи бошларида Циндаода ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ШҲТ бош котиблигига тасдиқланганди

Ўзбекистон вакили бу лавозимда Тожикистон вакили Рашид Алимов ўрнини эгаллади. У 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабрига қадар ШҲТ бош котиби бўлади.

1955 йилда Бухорода туғилган Владимир Норов 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.