«Бу тарихга зид». Си Цзиньпин Тайвань мустақиллиги бўйича баёнот берди
«Тайван мустақиллиги» ғояси тарихий жараёнга зид бўлиб, охир-оқибат боши берк кўчага олиб келади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин чоршанба куни «Тайванлик юртдошларга мурожаат»нинг 40 йиллигига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида маълум қилди.
«Тайваннинг мустақиллиги тарихий жараёнларга зид келади ва боши берк кўчага олиб боради», - дея маълум қилди Си Цзиньпин, унинг сўзлари «Синьхуа» агентлиги томонидан келтирилган.
Цзиньпин сўзларига кўра, «хитойликлар хитойликлар билан жанг қилмайди», «Хитойнинг тинч бирлашиши эса ҳам қитъа қисмдаги Хитой халқи, ҳам Тайвань бўғозининг нариги бетидаги ватандошлар манфаатига хизмат қилади». «Биз Хитойнинг тинч бирлашиши учун кенг майдон яратишга тайёрмиз ва ҳеч қандай айирмачилик фаолиятига йўл қўймаймиз», - дея таъкидлаб ўтди ХХР раҳбари.
Шунингдек, унинг қайд этишича, «Хитой бирлашиши ҳар қандай мамлакатнинг қонуний манфаатларига, шу жумладан, Тайваннинг иқтисодий манфаатларига зарар етказмайди». Си Цзиньпин сўзларига кўра, бу аксинча, «Осиё-Тинч океани минтақаси ва бутун дунёда ривожланиш, фаровонлик ва барқарорликка туртки беради, шунингдек, жамиятни ягона тақдир ҳамда инсон тараққиёти ривожи билан қуришга катта ҳисса қўшади».
Си Цзиньпин Тайвань масаласида «тинч бирлашиш» принципига чақирди.
«Тинч бирлашиш принциплари ва «ягона Хитой» сиёсати миллий бирлашишга энг яхши ёндашувдир», - деди Си Цзиньпин.
«Биз барчамиз бир оиламиз. Тайвань бўғозини кесиб ўтиш масалалари ички иш бўлиб, табиийки, ўзимиз ўртамиздаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилиниши керак», - дея қайд этиб ўтди ХХР раиси.
Унинг сўзларига кўра, «Тайвань масаласини тинч йўл билан ҳал этиш - минтақада барқарорлик ва тинчликни сақлаб қолиш, шунингдек, ватандошлар манфаати йўлидаги умумий ривожланишга кўмаклашиш учун тўғри йўл». «Тинч алоқалар соҳасидаги ҳамкорлик олдинга силжиши ва ҳар икки томондан ҳам қўллаб-қувватланиши даркор», - дея хулоса қилган Си Цзиньпин.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023