Жаҳон | 10:17 / 02.01.2019
9578
2 дақиқада ўқилади

Магнитогорскдаги фожиа қурбонлари сони 11 кишига етди

Фото: Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Қутқарувчилар Магнитогорскда қулаган турар-жой биносининг вайроналари остидан 11 жасадни олиб чиқишди. Бу ҳақда чоршанба куни Россия ФВВнинг Челябинск области бўйича бош бошқармаси ходими фожиа юз берган жойдаги оператив штабда журналистларга хабар берди.

«11 жасад чиқариб олинди», - деди у. Аввалроқ, вайроналар остида тўққиз кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Магнитогорскдаги фожиа оқибатида ҳалок бўлган 11 кишидан бир нафари - ёш бола.

«11 киши, жумладан, бир нафар ёш бола ҳалок бўлди», - деган агентлик суҳбатдоши. 30 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

ФВВнинг область бўйича бош бошқармаси ходими сўзларига кўра, тунда вайроналарни тозалаш ишлари тўхтатилди, қутқарувчилар осилиб турган конструкцияларни олиб ташлашди. «Ҳозир баландликдаги ишлар тўхтатилди ва пастда вайроналарни тозалаш давом этмоқда», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Магнитогорскда йўналишли таксидан уч кишининг жасади топилгани, тергов уйдаги портлаш теракт эмаслигини билдираётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид