Спорт | 13:49 / 02.01.2019
17106
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийликка 5 нафар номзодни ўрганиб чиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббийни излаш ишларини давом эттирмоқда, деб хабар беради The Sun.

Бугунги кунда «қизил иблислар» Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Лоран Блан (ишсиз), Зинедин Зидан (ишсиз), Марко Розе («Ред Булл Зальцбург») номзодини ўрганиб чиқмоқда. Бундан ташқари, айни пайтда жамоада ишлаётган Уле Гуннар Сульшерни қолдириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

АПЛ 20 туридан сўнг, «МЮ» 35 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид