13:34 / 02.01.2019
9433

WhatsApp баъзи смартфонларда ишлашдан тўхтайди

Фото: СС0

WhatsApp мессенжери эскирган операцион тизимларда ишлашдан тўхтайди.

Илова расмий сайтида хабар берилишича, 1 январдан бошлаб Nokia S40 операция тизимли қурилмаларни қўллаб-қувватлаш тўхтатилди. Бир йилдан сўнг, 2020 йил февралида мессенжер 2.3.7 ва ундан юқори версиядаги Android қурилмаларда, шунингдек, iOS 7’да ишлашни тўхтатади.

Мессенжер ҳар йили шундай «тозалашни» амалга оширади. Ўтган йили у Windows Phone 8.0, BlackBerry OS ва BlackBerry 10’да ишлашдан тўхтади. Ундан аввал - Nokia Symbian S60’да.

WhatsApp мессенжерига аслида Марк Цукербергнинг Facebook компанияси эгалик қилади.

2019 йилдан бошлаб илова заифлашган шифрлаш билан ишлайди. Бу қарор Америка ҳукумати талабларига боғлиқ.

Бундан ташқари, WhatsApp’да яқинда реклама пайдо бўлади, шунда компания оммабоп мессенжердан фойда ола бошлайди.

Top